
Бугунги кунда коронавирус эпидемияси бугунги кунда жаҳон жамоатчилиги томонидан энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Бу вирус тарқалиш тезлиги, ҳудуди, вафот этганлар сони бўйича ҳам ўз ўтмишдошларини ортда қолдирмоқда. Бу эса жиддий муаммо эканлигидан далолат. Юртимизда бу иллат гарчи ҳали қайд этилмади. Шунга қарамай ҳукуматимиз томонидан бу вируснинг юртимизга кириб келмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Яккасарой ТТБ КМП юқумли касалликлар шифокори Тилакова Маҳбуба, ҳамда институт шифокори Малдибекова Бутакуз ва талабалар иштирокида коронавирусдан қандай муҳофазаланиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда тиббиёт ходимлари бу вируснинг келиб чиқиш сабаблари инсон оргазизмига салбий таъсири. Иситма кўтарилганда ёки фавқулодда ҳолат юз берганда қандай йўл тутиш лозимлиги борасида талабаларга тушунтиришлар бериб ўтишди. Тиббиёт ходимлари таъкидлашдики, барча касалликларда бўлгани каби бу касалликдан ҳам ҳимояланишнинг энг асосий меъзони бу соғлом турмуш тарзидир. Ҳар кунги гргрник қоидаларга амал қилиш ҳар қандай касалликдан ҳимояланишнинг энг самарали воситасидир. Талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилишди ҳамда батафсил жавоблар олишди.