Ижодкорнинг қалби бамисоли булоқ кабидир. Ундан қанчалик ижод, санъат қайнагани сари янада тиниқлашиб, ижодий интилиш кучайиб бораверади. Ижоднинг сеҳрли кучи ҳам мана шундадир. Мана шундай қалби қайноқ ижодкорлардан бири – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факултети “Дастгоҳли рангтасвир йўналиши 3-босқич талабаси Чоршанбе (Aнвар) Бердиевдир. У ўзининг илк “2020 йил Илм-маърифат ва Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишланган “Булоқдан томчи” деб номланган кўргазмасини Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тарихий санъат галереясида устозлари ва санъат ихлосмандларига тақдим этди.

         Ижодкорнинг ўзи туғилиб ўсган Сарчашма қишлоғини манзараларини, қишлоқ ҳаётини тасвирлашга асосий эътиборини қаратган. Бу асарларнинг туб моҳиятида киндик қони тўкилган Ватан тимсоли етакчидир. “Ҳаёт”, “Ҳосил байрами”, “Тарих”, “Даладан қайтиш”, “Даладан қайтиш II” каби асарларида ижодкор ўзининг асл масканига қайтади ҳамда бу саёҳатга томошабинни ҳам таклиф этади.

         Ёш умидли ижодкорга келгуси ижодида омадлар тилаб қоламиз.