

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббус ижроси юзасидан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Гаипова Муҳайё, Садикова Севара, Алимкулова Дилзода ва Кобилова Феруза ҳамда Тасвирий санъат факультети “Маҳобатли ранг тасвир” таълим йўналиши талабалари Ўроқов Шаҳзод, Абдусатторов Сирожиддин, Ниёзов Жавоҳир билан биргаликдаТошкент шаҳри, Шайҳонтаҳур тумани 254-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига “Касбга йўналтириш” мавзуси доирасида маҳорат дарси ўтказди. Учрашув давомида ўқитувчи ва талаблар томонидан институт фаолияти, факультетлар, кафедралар, таълим йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича видеороликлар намойиш этилди ҳамда давра суҳбати давомида амалий машғулотлар ҳам бажарилиб, ўқувчиларга кенгроқ маълумотлар берилди.
