
Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташабуснинг амалий ижросини таъминлаш борасида бутун юртимиз бўйлаб кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун Ўзбекистон Бадиий Aкадемияси Икуо Ҳираяма Халқаро Маданият Карвонсаройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факултети, “Aмалий графика” кафедраси ўқитувчиси Наримон Шарипов томонидан ташкил этилди.

Мазкур дарсларда рассом Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 9-синф ўқувчилари учун Линогравюра бўйича маҳорат дарслари ўтди. Мазкур дарсларда ўқувчилар дастлаб мавзу юзасидан назарий маълумотларга эга бўлишди. Шундан сўнг рассомнинг бевосита кузатуви остида ўқувчиларнинг ўзлари ҳам сурат чизиб кўришди.