Тадбирда асосий эътибор 5 та муҳим ташаббус доирасида қизларни катта ҳаётга тайёрлашга қаратилган бўлиб, унда мактабда таҳсил олаётган ўқувчи-қизлар тиббий хизмат, пазандалик, спорт, тикиш-бичиш, компютер саводхонлиги, рассомлик ва бошқа шўъбаларга бўлиниб машғулотлар олиб борди.

 Бу икки муассаса ўртасида аввалдан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тадбирда Дизайн факультети, “Либос дизайни” кафедраси доценти Умида Ходжаева бошчилигида талабалар ўз либослар кўргазмасини ташкил этдилар ҳамда ўқувчи қизлар билан тикиш-бичиш, турли матолардан либос тайёрлаш бўйича машғулотлар олиб боришди.

Шунингдек, Тасвирий санъат факультети профессор ўқитувчилари Зиёдулла Фармонов ҳамда Фарид Сатторовлар мактаб ўқувчиларини тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида маҳорат дарси ташкил қилишди.

Тадбир сўнгида ўқувчи-қизлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирга ташриф буюрган институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил қилиш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб, мактаб маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди.