Миллий рангтасвир санъатининг сермахсул ижодкори, академик реализм йўналиши вакили, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Акмал Икромжонов ижоди ўзига хос услуби, ранглар гаммаси билан ажралиб туради. Рассомнинг натюрморт, манзара ва портрет жанрилари, тарихий ва замонавий мавзудаги асарлари замонавий рантасвир санъатида алоҳида ўринга эга.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ёш ижодкорлари ва санъатшуносларнинг рассом устахонасига ташрифида мусаввирнинг ижодий йўли, замонавий бадиий жараёнлар ва бадиий таълим хусусидаги ўзаро фикр алмашинилди.

Рассомнинг ўзига хос жиҳати шундаки, устоз-шогирд анъаналарига алоҳида эътибор қаратади. Бунга ижодкорнинг шогирдлари билан ташкил этилган кўргазмаларида гувоҳ бўлганмиз. Устахонага кирар экансиз, шогирдларнинг рассом билан биргаликдаги сурати ҳам бундан далолат беради.  

Акмал Икромжоновнинг мўъжазгина устахонасида кечган суҳбатимиз давр ва инсон, мавзу ва жанр кесимидаги муаммолар ечимидаги хулосаларга бой бўлди. Айниқса, ўтган асрнинг 80 йилларида ижоддаги ўзгаришлар, замонавий бадиий жараёнлар ҳақидаги фикрлари учрашувда иштирок этганларда катта таассурот қолдирди.              

Ёш олимлар ва ижокорлар кенгаши