Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил  16 августдаги  “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сон қарори 5.2.1 банди ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон “Магистратура тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли касбий таълим ўқув режа ва дастурларини ўзлаштириш, магистратура талабаларида илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантириш мақсадида таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини ривожлантириш йўли орқали магистрларни энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқлар ҳамда фан, техника, маданият соҳасидаги замонавий техника ва технологиялар базасида илмий тадқиқот олиб боришни йўлга қўйиш мақсадида 2019-2020 ўқув йилида магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган 2-курс магистрларнинг илмий амалиётини ўташ бўйича (стажировка) қуйидаги объектлар, Бадиий кўргазмалар Дирекцияси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темур ва темурийлар тарихи давлат музейи, И.В.Савицский номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Санъашунослик институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Ўз РФА Шарқшунослик институти, “Санъат” журнали, Тошкент Архетектура қурилиш институтлари билан шартномалар имзоланиб, магиистраларнинг илмий амалиёт (стажировка) ўташлари йўлга қўйилди.