“Экстремизм ва тероризм – ёшлар келажагига таҳдид”

Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган қонли тўқнашувларнинг аксарияти динни ниқоб қилиб олган бузғунчилик ғояларига асосланган терорчилар томонидан содир етилаётгани сир эмас. Улар томонидан содир етилаётган бу қўпорувчиликлар дунёда “Исломафобия” атамасини ҳам юзага келтирди. Шунинг учун ҳам бугунги ёшларимизга муқаддас динимизнинг асл қадриятларини, мазмун-моҳиятини, гўзал аҳкомларини тушунтириш зарур ва шартдир.

         Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Экстремизм ва тероризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида давра суҳати ташкил этилди. Унда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт Бошланғич ташкилоти етакчиси, Тасвирий санъат факультети декани, Тошкент шаҳар Яккасарой туман бош имом хатиби Ҳакимов Ўткир Турдибоевич ҳамда талабалар иштирок этди.

         Давра суҳбатида дастлаб институт маъмурияти талабаларга бугунги учрашувнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш бериб ўтди. Шундан сўнг имом хатиб бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида содир бўлаётган воқеаларга тўхталиб, ёшларимиз доимо огоҳ бўлишлари зарурлигини уқтириб ўтди ҳамда муқаддас ислом динимиз бизни фақат ва фақат эзгуликка чорлашини, ундан бошқа маъно ясаётганларнинг асл мақсади фақат одамлар ўртасида зиддият келтириб чиқариш эканлигини таъкидлаб ўтди.

         Талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволар билан мурожаат қилишди ҳамда атрофлича жавоблар олишди.