Муҳтарам  Юртбошимиз томонидан, мамалакатимиз келажаги бўлган ёш авлод тақдирига, уларнинг билимли, иқтидорли, ижтимоий фаол, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб вояга етишлари учун кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрликлари таҳсинга сазовордир.

     Бунга жавобан, ёшларимиз онгига баркамол авлод тушунчасини сингдириш, уларнинг соғлом ва етук мутахассис бўлиб  етишларига шарт-шароитлар яратиш, жамиятда ўз ўринларини топишга кўмаклашиш, ўз фикрларини тенгдошлари орасида билдира олишларига имкон бериш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультетида  Факультет Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Феруза Ҳасанова раҳбарлигида “Қизлар давраси” кўрик-танлови ўтказилди .

    Мазкур танловда талаба-қизлар  фа культет босқичига йўл олган 4 нафар  иштирокчи талаба-қизлар 4 та шарт асосида беллашдилар. Хар бир шарт сўнгида факультет талабалари томонидан томошабинларга хуш-кайфият бахш этиш мақсадида куй-мусиқа, саҳна кўриниши, дутор ансамбли ҳавола этилди.

Ҳар бир шарт бўйича хакамлар хайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.

Тадбир якунига кўра Санъатшунослик факультети Музей педагогикаси йўналиши 1-босқич талабаси Жуманазарова Махзуна  1-ўринни қўлга киритиб, институт босқичига қатнашиш учун  тавсия этилди.

Ш у билан бирга танловининг барча иштирокчи қизлари  ҳамда саҳна кўринишларида фаол иштирок этган барча талабалар Санъатшунослик факультети раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.