Aнъанага биноан Кенгаш ўз ишини бошлашдан аввал Олий аттестация комиссияси қарори билан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига сазовор бўлган Муниса Мухамедова, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига сазовор бўлган Юлдуз Гайбуллаева, тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасига сазовор бўлган Дилафруз Қурбоноваларга докторлик ҳамда бир гуруҳ педагогларга доцентлик дипломлари, шунингдек, “Йил талабаси-2019” Республика танловида “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича 3-ўринни қўлга киритган Aмалий санъат факултети, “Ҳайкалтарошлик” йўналиши 4-босқич талабаси Шаҳзодбек Абдубанноевга ушбу соврин тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ўтган бир йил давомида институт миқёсида содир бўлган ўзгаришларга тўхталиб ўтар экан, институт тарихида илк бор “Мусаввир” номли газата чоп этилганини эълон қилди ҳамда меҳмонларга газетанинг илк 5 та сонларини туҳфа қилди. Шу билан бирга бу ўзгаришлар давомий бўлишини, келгусида институт ўз илмий журналини ҳам нашр этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Кенгаш кун тартибига институт ҳаётига алоқадор бўлган жами 10 та масала киритилган бўлиб, барча масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Бу масалалар юзасидан Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.