Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2019 йил 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизга қўйган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларда ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Китоб олами” мажмуасида “Суд ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

         Мазкур учрашувда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факултетининг бир гуруҳ талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Шу билан бирга иштирокчилар орасида фаоллик намойиш этиб давра суҳбатининг янада мазмунли ўтишига ҳисса қўшган аълочи талабаларимиз ташкилотчилар томонидан китоблар билан тақдирландилар.