Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш борасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

            Бугун Тасвирий санъат факултети “Миниатюра” йўналиши талабалари устозлари Бобур Вохобжонов раҳбарлигида Пойтахтимиздаги 21-меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонлар учун тасвирий санъат ва миниатюра йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ҳамда кўргазмалар ташкил қилдилар.

            Aлбатта, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бундай маҳорат дарслари ташкил этилиши ҳар томонлама ижобий натижа беради. Чунки бу ерда тарбияланаётган болажонлар учун бир олам қувонч бахш этади. Бу тадбирда ҳам кўзлари ёниб турган болалар талабаларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.