
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус”нинг амалий ижросини таъминлаш борасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2020 йил 4 март куни Санъатшунослик факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси ўқитувчилари Обиджон Абдуллаев, Равшан Фатхуллаев, Озода Хакимова ва мазкур факультетнинг биринчи босқич талабалари Эъзоза Муҳамедова, Дилёра Собиржонова ҳамда Тасвирий санъат факультетининг учинчи босқич талабалари Абдуразакова Нигина, Пўлатов Иброхим, Ғофуржонов Жаҳонгирлар билан биргаликда Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 298-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига “Мактаб битирувчи ёшларини касбга йўналтириш” мавзуси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида 10-11 синф ўқувчилари учун ўқитувчи ва талаблар томонидан институт фаолияти, факультетлар, кафедралар, таълим йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича видеороликлар намойиш этилди, бундан ташқари санъат турлари, соҳанинг вакиллари, долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилди. Институт талабалари ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ижодкорлик, институтдаги бадиий таълим ҳақида гапириб бердилар.