Бугунги кунда бутун дунёга ҳавф солаётган кўзга кўринмас микро душман бу албатта “Коронавирус” ҳисобланади. Шу боис “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари Обиджон Абдуллаев, Нигора Култашева ва Санъатшунослик факультети декан муовини Латофат Жабборовалар томонидан талабаларга “Коронавирусдан ҳимояланиш ва уни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар” тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Шиддат билан хавфлилик даражаси кучаяётган, инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи ушбу вирус биринчи ўринда гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, иммунитет тизимини кескин тушиши ва кучли шамоллаш каби омиллар таъсирида ривожланади. Жамоат жойларидаги ҳимояланишнинг ва вирусга қарши курашишнинг қониқарсиз ҳолати бу вирус урчиб кетишига олиб келиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, рационал овқатланиш меъёрлари ва қоидаларига амал қилиниши, энг аввало шахсий гигиенани унутмаслик лозим. Тақдимотлар ва фотоматериаллар орқали талабаларга “Коронавирус” ҳақида янада тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.