Ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказишда Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш муҳимдир. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бу борада бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Тасвирий санъат факультетининг бир гуруҳ ёш профессор-ўқитувчилари Тошкент вилояти Aнгрен шаҳар 44-мактабда ўқувчиларни тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этишди.

Мазкур маҳорат дарслари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Мактаб маъмурияти ҳам профессор-ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди ҳамда бу ҳамкорликни бардавом бўлишига умид билдирди.