Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш борасида ҳамда 8 март Халқаро хотин қизлар кунига бағишлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида навбатдаги тадбир ташкил этилди.
Тошкентдаги Westminster университетида Дизайн факултети “Дизайн” кафедраси (PhD) докторанти Ойбек Касимов раҳбарлиги остида фаолият олиб бораётган “ART” клуби талабаларига “Дизайн” кафедраси ўқитувчиси Дилноза Саипова маҳорат дарси ўтди. Бунда фактура ва текстураларни мойбўёқ билан тайёрлаш техникаси қўлланилди.
Фактура ва текистура дизайнерлар лойиҳаларида табий хомашёларни тасвирлашда қўлланилади. Мисол учун мирамир, гранит, травиртин, ёғоч қурилиш хомашёлари матоларнинг структураси каби табиий ҳомашёларни дизайни лойиҳаларида тасвирлашда, шунингдек, лойиҳаларда ёки интеръерларда замонавий рангтасвир асарлари сифатида фойдаланиш мумкин. Маҳорат дарслари юқори савияда ташкил қилинган бўлиб, Wестминстер талабаларида ёрқин таассурот қолдирди