
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “5 та муҳим ташаббус” ижроси юзасидан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъатшунослик” факультети “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси ўқитувчилари Муҳайё Гаипова, Севара Садикова, Дилзода Алимкулова, Феруза Кобилова ва Нигора Култашевалар бошчилигида, “Амалий санъат” факультети “Ҳайкалтарошлик” таълим йўналиши талабалари Сарвар Рахимов, Мухаммадазиз Собиржонов ҳамда Дизайн факультети “Компьютер графикаси ва бадиий фото” таълим йўналиши талабалари Суннатилло Мусамедов, Хусан Эргашев, ёш санъатшунос талаба Акмал Зуфаров билан биргаликда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 37-мактаб ўқувчиларига “Чегара билмас санъат” мавзуси доирасида маҳорат дарси ўтказилди. Учрашув давомида ўқитувчи ҳамда талабалар томонидан санъат тарихи, назарияси ва турлари хақида маълумот берилди. Ҳайкалтарошлик намуналари ва бадиий фото санъати бўйича амалий машғулотлари бажарилиб ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтказилди. Назарий маълумотлар асосида ўқувчилар ҳайкалтарошлик, рангтасвир ва фото санъати турларида ўзларини синаб кўрдилар. Уларнинг кайфиятига кўра, бу жараён уларга катта завқ бағишлади.

Шунингдек, институт томонидан чоп этилаётган “Мусаввир” газетаси мактаб кутубхонасига тақдим этилди. Учрашув сўнгида талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар мазкур мактаб ўқувчиларига совға қилинди