мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистрларнинг Халқаро илмий-экспериментал онлайн конференцияси

Анжуман 2020 йил 29 апрель Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM”платформаси орқали амалга оширилиб, қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик масалалари;

-Амалий санъатда анъана ва инновациялар;

-Моддий ва номоддий маданий меросга янги назар;

-Дизайн эстетикаси ва технологияси: тамойиллар ва замонавий трендлар.

        Мазкур онлайн конференцияда иштирок этишни истаган ёш олимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда магистрлар ўз илмий ишлари натижасида тайёрланган илмий мақолалари ва тезисларини юқорида кўрсатилган шўъбалар йўналишлари бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин.

Мақола матнлари 5 бетдан кам бўлмаган, «MS WORD» редакторида «Тimes New Roman» шрифтида, А-4 форматида, шрифт хажми-14, 1,5 интервалда, варақнинг чап томонидан 2,5 см, юқори ва пастдан 2 см, ўнг томонидан 1,5 см жой қолдирилган бўлиши лозим.

Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Навбатдаги қатордан муаллиф Ф.И.О. ва лавозими ёзилади. Кейинги қаторда  икки тилда аннотация берилади. Матн охирида бир қатор жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллиф шахсан масъулдир.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар тўпламга киритилмайди.

        Мақола ва тезислар электрон шаклда, муаллифнинг исми, шарифи ва иш жойи тўлиқ кўрсатилган ҳолда 2020 йил 20 апрелгача анжуманни ўтказишга масъулнинг телефонига бириктирилган “Telegram” канали орқали электрон шаклда қабул қилинади.

        Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш ва тадбирга уланиш ҳамда қўшимча маълумотлар олиш учун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Халқаро хамкорлик бўлими бошлиғи Ф.Қодирова (+99890-957-82-00), Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири М.Умарходжаеваларга (+99890-908-22-84) мурожаат қилишлари мумкин.