Бугунги кунда карантин сабабли барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик вадизайн институтида ҳам дарслар масофадан туриб давом эттирилмоқда. онлайн дарслар, ижодий танловлар, илмий конференцияларда иштирокидан ташқари институт Магистратура бўлими ва фаол магистрлар ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн интеллекутал викторинада фаол иштирок этиб келишмоқда.
1 босқич магистрантлар ўртасида ташкил этилган онлайн интеллектуал викторинанинг 2 та тури ўз ниҳоясига етиб, викторинада иштирок этган магистрларнинг баллари ҳисобланиб, кунлик натижалар эълон қилиб борилмоқда. Танлов якунлари бўйича магистрларни тақдирлаш кўзда тутилган.