Aввал хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтда масафовий таълим йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда талабалар барча фанлардан онлайн таҳсил олишмоқда.

Шу билан бирга институтда масофавий таълимдан ташқари институт ҳаётига таалуқли бошқа йиғилишлар ҳамда муҳокамаларни ҳам онлайн тарзда ўтказиш йўлга қўйилган.

Ана шундай онлайн мулоқотлардан бири Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири М.Умарходжаева ва Халқаро хамкорлик бўлими бошлиғи Ф.Қодировалар томонидан институт ходимлари иштирокида ўтказилди

Ушу йиғилишда асосий эътибор 2020 йил 29 апрель куни ўтказиладиган “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференциясига кўрилаётган тайёргарлик ҳамда “Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ АХБОРОТНОМА”си илмий журналига келиб тушаётган мақолаларга қаратилди.

Хорижий ҳамкорлар билан онлайн семинар ва дарслар ўтказиш бўйича келишиб олинди, Қўшма таълим дастури бўйича амалга оширилаетган ишлар ва янги режалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари институт профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари ҳамда талабаларининг бошқа онлайн конфенциялардаги иштироки ҳамда илмий тадқиқотлар борасидаги бошқа масалалалар борасида ҳам фикр алмашилди