Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бугунги кунда карантин бўлишига қарамасдан илмий фаолият қизғин давом этмоқда. Ҳозирда Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори томонидан институтнинг докторантлари ва мустақил изланувчиларнинг онлайн илмий семинарлари ташкил этиб борилмоқда.

Шундай семинарлардан бири бугун /17.00.04-Тасвирий ва амалий безак санъати ихтисослиги 2-курс мустақил изланувчиси Б.Хаджиметов “Миниатюра рангтасвирининг нафислиги ва жозибасида улар ишланган ашёларининг аҳамияти” мавзуси юзасидан ташкил этилди.

Ушбу семинарда институтнинг барча докторантлари ва мустақил изланувчилари иштирок этди ҳамда мавзу бўйича ўз фикрларини билдиришди. Шу билан бирга мустақил изланувчининг илмий маърузасини Санъатшунослик фанлари доктори С.Ш.Алиева, Санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Р.С.Фатхуллаев, Санъатшунорслик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Б.Ю.Сангировлардан иборат Эксперт кенгаши аъзолари ҳам тинглаб ўз тавсияларини беришди.

Изланувчига дессертация мавзуси юзасидан бир қанча таклифлар берилди.

Бундай семинарлар режа асосида ташкил этилаётган бўлиб, кейинги семинар 22 апрель куни /17.00.06-Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги 3-курс таянч докторант Г.Орифжонованинг “Ўзбекистон этнографик коллекция ва предметларини турли ихтисослик музейларидаги таснифи” мавзуси юзасидан ўтказилиши режалаштирилган.