Маълумки, бугун жаҳон ҳамжамиятида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзу бу шубҳасиз, коронавирус COVID-19 пандемиясидир. Негаки, ушбу вирус жаҳон давлатларида нафақат инсонлар соғлиғига, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказиб бормоқда. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари учун ушбу мавзуга бағишланган вебинар ўтказилди.

Кренфилд Университетининг мутахасси доктор Жон Глен COVID -19 туфайли кейинги бир ёки кейинги икки йил ичида кўришимиз мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди ва вебинар иштирокчилари билан бизнес ва таълимга қандай таъсир қилиши мумкинлиги муҳокама қилинди. Шунингдек, доктор Жон Глен мавжуд карантиннинг турли соҳаларга ва умуман иқтисодиётга таъсири қанча давом этиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилди. Салбий таъсирини камайтириш борасида тавсиялари билан ўртоқлашди.