
Бугунги кунда юртимизда карантин чоралари давом этмоқда. Шу муносабат билан кўплаб ташкилот ва муассасалар фаолиятини онлайн тарзда амалга ошириб бормоқда. Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабаларга масовафий таълим берилмоқда ҳамда ходимлар ҳам масофадан туриб фаолиятини давом эттирмоқда.



Бугун институт Кенгашининг апрель ойи мажлиси онлайн тарзда ўтказилди. Унда институт проректоплари, факультет деканлари,бўлим бошлиқлари ҳамда кафедра мудирлари иштирок этишди. Кенгашни дастлаб институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди ҳамда ҳаммани сиҳат-саломат кўриб турганидан мамнун эканлигини билдириб ўтди.
Шу билан бирга жорий йилнинг 21 апрель куни Муҳтарам Президентимизнинг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига алоҳида тўхталар экан, бу қарор юртимиз санъати ва маданияти, айниқса, тасвирий ва амалий санъати учун тарихий қарор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг бевосита кун тартибидаги масалаларга ўтилди. Кенгашда институт ҳаётига алоқадор бўлган жами 6 та масала кўриб чиқилди.

Асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги “Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги 233-сонли буйруғи ижросига қаратилиб , бу борада институтда олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда айрим камчиликлар ҳам эътироф этилиб, уларни бартараф этиш борасида масъулларга керакли кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, қолган масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Бу масалалар юзасидан Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди