
Бугунги кунда бутун дунёда асосий муаммолардан бири бу коронавирус пандемияси бўлиб турибди. Шу сабабли инсонлардан ҳам асосий талаб уйда қолиб, ўзи ва яқинларининг соғлиғига масъулиятли бўлиш талаб этилмоқда. Шу билан бирга юртимиз аҳолиси, айниқса ёшлар учун карантин шароитида янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш, дунёда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлардан ҳам хабардор бўлиб бориш муҳим саналади. Бунинг учун онлайн конференциялар, семинарлар ҳамда мулоқотларнинг ўрни беқиёс.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабалар учун London South Bank University ва Change School ҳамкорлари томонидан жорий йил 24 апрель куни навбатдаги “Creative Spark: Big Idea Challenge Webinar” ташкиллаштирилди.
Мазкур webinarда асосий эътибор стартап яратиш учун қилинадиган ишлар, ишни қандай ташкил этиш. Стартап яратишнинг босқичлари. Бугунги кунда бу соҳа учун ажратилаётган грантлар. Жаҳон брендларининг қандай ташкил этилганлигига қаратилдиилди
“Стартап” ёки “стартап компания” тушунчаси (инглизча, ” “statr-up) — бу, янги ишга туширилган, ривожланишнинг дастлабки босқичларида юрган ҳамда бозорга аста-секинлик билан кириб бораётган бизнесни англатади.
Умуман олганда карантин пайтида бундай онлайн wебинарлар талабаларнинг дунёқарашини кенгайишига ҳамда янги-янги ғоялар яралишига хизмат қилади. .