Йиғилишни кафедра мудири У.Утанова олиб борди. Йиғилишнинг асосий кун тартиби сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 4688-сонли «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси,  хусусан, қарорнинг 1.2 бандида белгиланган “Кенг дунёқарашга эга, юксак дид ва ва ахлоқий тарбияга эга ижодкор ёшларни тарбиялаш” мақсадида адабиёт, тарих, этика, эстетика ва ижодкор психологиясига оид фанлар киритиладиган  тасвирий ва амалий санъат, дизайнга оид таълим йўналишларини аниқлаш масаласи, бу борада институт ўқув бўлими ҳамда мутахасислик кафедралари билан биргаликда белгиланган муддатга қадар зарурий хужжатлар,  дастур ва ўқув режаларини шакллантириш вазифалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг кафедранинг кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бугунги карантин шароитида йўлга қўйилган масофавий таълим, унинг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ва кузатилган камчиликлар таҳлил қилинди ва ўқув соатлари тугаб, якуний имтихонлари яқинлашаётган курслар, йўналишларда назорат ишларини тўғри ташкил қилиш вазифалари белгиланди. Шунингдек, “Ўзбекистон тарихи”, “Диншунослик” фанларидан белгиланган фан олимпиадасига тайёргарлик ишлари, уни ўтказиш тартиби келишиб олинди. Кафедра ўқитувчиси М.Умарова томонидан “Диншунослик” фанидан тайёрланган ўқув-услубий қўлланма кафедра муҳокамасига қўйилди.  Шунингдек, катта ўқитувчи  Ш.Ғаниев томонидан  “Малака ошириш курсларидаги янгиликлар ва масофавий таълимни ташкил этиш технологиялари” мавзусида илмий  семинар ташкил  этилди.