Маълумки, коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда жуда кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳам бугунги кунда коронавирусга қарши кураш борасида берилган тавсиялар асосида фаолият олиб бормоқда. Бу тадбирлар орасид дизенфикция ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шунинг учун институтда дизенфекция ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун ҳам институтнинг ўқув биноларида барча хоналар, коридорлар, чиқиш зиналари шаҳар дезинфекция станцияси томонидан коронавируснинг олдини олиш мақсадида яна бир марта махсус дорилар билан дезинфекция қилинди.

Бундан ташқари институт ходимларига карантин вақтида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб борилмоқда.