Бугунги кунда бутун дунёда пандемия тарқалиши муносабати билан жуда кўплаб ижтимоий ўзгаришлар кузатилмоқда. Шу жумладан олий таълим тизимида ҳам бу ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда. Масофавий таълим вазият тақозосига кўра тезда амалиётга жорий этилди. Ушбу тизимнинг афзалликлари, камчиликлари ҳамда унинг сифатини ошириш, юзага келган карантин шароитида талабаларга сифатли таълим бериш бугунги кунннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Негаки, талабаларга масофадан туриб таълим бериш бевосита таълим беришдан тубдан фарқ қилади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Британия Кенгаши билан ҳамкорликда профессор- ўқитувчилари COVID-19 пайтида ва ундан кейинги даврда университетлар дуч келадиган умумий муаммоларга жавобан “Олий таълим сиёсати бўйича диалог” номли вебинарлар сериясини режалаштирилди. Шу турдаги вебинарларнинг биринчиси “Университетлар ривожланаётган технологиялардан фойдаланишга қанчалик тайёр” мавзусидаги бўлиб ўтди. Ушбу муаммоларни муҳокама қилиш учун Британия, Ўзбекистон, Украина, Aрманистон, Қозоғистон, Қирғизистон университетлари ўртасида онлайн мулоқот бўлди. Ўтказилган таҳлилдан сўнг жорий йил июль ойигача энг кўп қизиқиш уйғотадиган мавзулар масофавий ўқитиш моделлари, интернетда ўқитиш сифатини таъминлаш, талабалар ҳаракатчанлиги ва масофадан туриб илмий-тадқиқот ҳамкорлиги ҳақида тажрибалар билан ўртоқлашишга келишиб олинди.