Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Санъатшунослик факультети томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан талабалар ўртасида видеороликлар танлови ўтказилган эди.

        Лойиҳа давомида талабалар томонидан тайёрланган видеороликларини эътиборингизга ҳавола этиб борилди.

         Бугун онлайн-лойиҳани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган 6 та гуруҳ мураббийи ва лойиҳада видеороликлари билан иштирок этган 18 нафар талаба онлайн шаклда махсус QR кодли Ташаккурнома ва Сертификатлар билан тақдирланди

       Шунингдек, Музейшунослик кафедраси катта ўқитувчиси, Музей педагогикаси таълим йўналиши 076-19 гуруҳ мураббийи Қосимова Шаҳноза ҳамда Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси, Санъатшунослик таълим йўналиши 057-17 гуруҳ мураббийи Нигора Култашеваларнинг мураббийлик фаолияти ва ташаббускор сай-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда онлайн-лойиҳанинг энг фаол гуруҳ мураббийлари деб эътироф этилди.