Барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабаларнинг Битирув малакавий ишларини онлайн тарзда ҳимоя қилишлари кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Дизайн факультетида талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун Битирув малакавий ишларини масофавий кўринишида ҳимоя қилиш ҳамда битирувчи талабаларнинг бевосита тайёргарлигини ўрганиш, уларга керакли тавсия маслаҳатлар бериш мақсадида факультет декани, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ва Битирув малакавий ишларининг раҳбарлари иштирокида ZООМ дастури орқали мулоқот амалга оширилди. Бунда Дизайн (интерьерни лойиҳалаш) ҳамда Дизайн:(либос ва газламалар) таълим йўналишлари битирувчилари иштирок этдилар. Ушбу дастлабки масофавий ҳимояда хар бир талаба ўз Битирув малакавий ишларини ёзув қисми ҳамда тайёрлаган тақдимотларини намойиш этди.

Устозлар томонидан талабаларга ишларни ўз вақтида сифатли якунлаш ҳамда камчиликларини бартараф этиш борасида тавсиялар бериб ўтилди.