Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 апрелдаги “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини масофавий таълим орқали самарали давом эттириш ҳамда 2019-2020 ўқув йилини якунлаш тўғрисида”ги 257-сон буйруғи ва институтда масофавий таълим тизимини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бакалавр таълим йўналиши битирувчи курс талабаларининг битирув малакавий ишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари дастлабки ҳимоялари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 16 май куни Санъатшунослик факультети Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси томонидан Санъатшунослик (тасвирий ва амалий санъат) таълим йўналиши битирувчи курс талабаларининг диплом олди ҳимояси онлайн шаклда ZOOM платформасида ташкил этилди.


Онлайн ҳимояда Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси мудири О.Абдуллаев, ЎзФА ва ЎзБА академиги, с.ф.д., профессор А.Хакимов, с.ф.н., Р.Фатхуллаев, с.ф.н., И.Абдурахмонов, кафедра профессор-ўқитувчилари Ф.Максумова, Н.Култашева, Ф.Кобилова, Д.Алимкулова ва М.Гаиповалар иштирок этишди. Дастлабки ҳимояда талабаларнинг битирув малакавий ишлари тақдимот шаклида кўриб чиқилди ва диплом ишлари юзасидан керакли тавсиялар берилди