Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факультети, “Маҳобатли рангтасвир” кафедрасида  4-босқич талабаларининг Битирув малакавий ишлари дастлабки ҳимоялари ZООМ платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилди.

Мазкур дастлабки ҳимояда талабалар ўз Битирув малакавий ишларининг ёзув қисми ҳамда тайёрлаган тақдимотлари билан биргаликда амалий қисми бўйича танланган биноларнинг интерьер ёки экстерьерга мўлжалланган эскизларини ҳам намойиш этишди.

Талабалар томонидан тақдим этилган Битирув малакавий ишларда “Aлишер Навоийнинг Хамса асари”, «Шоҳнома», “Нур ва ҳаёт”, “Aлпомиш-Ўзлигимиз”, “Тинчлик посбонлари”, “Тўй” каби бир қатор мавзулар ўз аксини топган. Ушу ишларнинг витраж, роспись, мозаика, левкас услубларида тайёрланганлигини кўриш мумкин.

Танланган бинога композиция эскизининг уйғунлиги ҳамда  архитектура синтези бўйича кафедра томонидан тавсиялар берилди. Ҳимоя юзасидан тайёрланадиган тақдимотда диплом мавзусига доир эскиз вариантлари, эскизни ишлаш жараёнидан фотолар, танланган бино интерьер ёки экстерьер, танланган ашё тури тўлиқ очиб берилиши лозимлиги эслатиб ўтилди.

Онлайн ҳимояда Тасвирий санъат факультети декани Эшмамат Хаитов, декан муовини Чарос Умматова, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси мудири Шихназар Жуманиязов ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.