
Саралаш босқичида Санъатшунослик факультети Музейшунослик таълим йўналиши 3-курс талабаси Муродов Абдувалининг “Камолиддин Беҳзод миниатюра асарларини анимациясини яратиш”, Музейшунослик таълим йўналиши 2-курс талабаси Қўчқоров Асадбекнинг “Музейлардаги ўзбек рассомларининг асарларини 3D лойиҳасини яратиш”, Амалий санъат факультети “Арт менежмент” таълим йўналиши 1-курс талабалари Ражабова Мафтуна, Курбоналиева Мунира, Бердиева Маржоналарнинг “Сеҳрли мусика китоби”, Каримов Сардор, Косимова Ойгул, Кобилова Марвонабонуларнинг “Бир умрлик санъат” (имконияти чекланганлар галереяси, Гайратов Билолиддин, Усманова Бегзодаларнинг “Инновацион гиламча”, Амалий санъат факультети Ҳайкалтарошлик таълим йўналиши 3-курс талабаси Далимов Мухриддин “Сув хаёт манбаи”, шунингдек, Дизайн факультети Реклама ва амалий графика таълим йўналиши 3-курс талабаси Ҳазратқулов Беҳзоднинг “Мini-poligrafiya”лойиҳаси, Дизайн: Либос ва газламалар таълим йўналиши 1-курс талабаси Бердимуродова Зарина “Transfer-of construction and technology” ўқув курсини ташкил этш, Либос дизайн кафедраси ўқитувчиси Усманова Наргиза томонидан тақдим этилган “ATLAS Home” брендини ривожлантириш лойиҳалари институтда тузилган “Start up” лойиҳаларини инкубация қилиш ва акселерация дастурларига қабул қилиш Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилди.

Маслаҳат кенгаши аъзолари томонидан лойиҳалар муҳокама этилиб, талабаларга лойиҳаларнинг амалиётга тақдим этилиши борасида зарурий кўрсатмалар берилди. Музейшунослик таълим йўналиши 3-курс талабаси Муродов Абдували томонидан тақдим этилган “Камолиддин Беҳзод миниатюра асарларини анимациясини яратиш” лойиҳаси ҳар жиҳатдан мукаммал ишланганлиги ҳамда инновацион ғояга асослангани алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, саралаб олинган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан эълон қилинган 2020 йил учун энг яхши 20 та “Start-up” лойиҳалари танловига тақдим этилиши кўзда тутилган.