Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Амалий санъат факультетида “Амалий санъат асарларини таъмирлаш” ва “Бадиий кулолчилик” йуналиши битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари дастлабки химояси ZООМ платформаси орқали бўлиб ўтди.

Унда факультет декани Сайёра Саидова, “Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири Дилшод Хайтметов ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари қатнашдилар. Дастлаб Сайёра Саидова талабаларга масофавий таълим жараёнида диплом химояларининг ўтказиш қоидалари бўйича маълумот бериб ўтди. Сўнгра талабалар ўзларининг битирув малакавий иши мавзуси юзасидан тақдимот қилди.


Тақдимотлардан сўнг битирув малакавий ишларининг лойиҳа, ашёда ишлаш ва матн қисмлари муҳокама қилинди. Амалий ишларнинг бажарилиш жараёни, онлайн ҳимояга тақдимот тайёрлаш каби масалаларга тўхталиб ўтилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари талабаларга битирув малакавий ишларни кейинги босқичини амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтишди.
“Амалий санъат асарларини таъмирлаш” йўналиши битирувчилари “Қоратепа ёдгорлиги деворий суратининг консервация лойиҳаси” (I-II асрлар)б “Пойкент ёдгорлиги ўйма ганч безагининг таъмирлаш лойиҳаси” (IX-XI асрлар)б “Холчаён лой-ганч хайкалларининг таъмирлаш лойихаси” (эр.ав.1- аср, эр 1-асри)б “Сўғд сирланган сопол идишларни таъмирлаш лойиҳаси” (IX-XII асрлар)б “Ўрта асрларга оид қоғоз ва қўлёзмаларни консервация ва тиклаш лойихаси” мавзуларида; Бадиий кулолчилик йўналиши талабалари эса “Бобил осма боғлари”, “Хамса”, “Aфросиёб”, “Тараннум” (Боғлар учун декоратив композиция), “Тараққиёт” (ҳажмий декоратив композиция) каби мавзуларида битирув малакавий ишларини бажардилар.