Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Музейшунослик” кафедраси 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги 2-босқич мустақил изланувчиси (PhD) Чарос Ганиеванинг ZOOM онлайн дастури орқали “Замонавий музейшуносликда музей педагогикасининг татбиқ этилиши” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Семинар эксперт сифатида санъатшунослик фанлари доктори Сурайё Алиева, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Фатхуллаев Равшан Саъдуллевич, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Сангиров Ботир Юсупович тингловчилар сифатида Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ва институт таянч докторантлари ва мустақил изланувчилари ҳам қатнашдилар.
Чарос Ганиева маърузасида музейнинг педагогик таъсирининг мазмуни, усуллари ва шакллари, аҳолининг турли тоифаларига кўрсатиладиган ушбу таъсирнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда музейни таълим муассасаси тизимида ўрнини белгилаш билан боғлиқ бўлган муаммолар музей педагогикасининг асосий мавзу эканлиги айтиб ўтилди. Ўзбекистон музейларида маданий-маърифий фаолиятнинг шаклланиши, шунингдек музей педагогикасининг тадқиқ этиш ва ўрганилиш муаммоларини акс эттириш музейларининг бугунги кун фаолияти давомида миллий тарих ва маданиятимизни тарғиб этишда музейларнинг ёш авлод онгини шакллантиришда музейларнинг қанчалик аҳамиятга эгалиги долзарб ҳисобланади. Маърузада музей педагогикасининг мақсад, вазифалари ва музей педагоги касб сифатида қандай фазилатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида илмий қарашлар баён этилди. Шу билан биргаликда хорижий музейлар тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистон музейларида музей педагогикаси муаммолари ўрганилиб ва тадқиқотчи томонидан таклифлар бериб ўтилди. Маърузанинг айрим жиҳатлари қизғин савол-жавоблар билан давом этди ва муҳоқака қилинди. Муаллифга керакли таклифлар бериб ўтилди.