Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Таиланд давлатининг Чанапатана Халқаро Дизайн институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, унга кўра Қўшма таълим дастури ташкил этилган. Ҳозирда ушбу дастурда талабалар Либос дизайни ҳамда Интеръер дизайни йўналишлари бўйича таҳсил олишмоқда.

Бугун Чанапатана Халқаро Дизайн институти профессори Такеши Данг иштирокида ушбу дастур талабалари учун “Double degree at CIDI” мавзусидаги вебинар ташкил этилди. Мазкур вебинарда профессор талабаларга дастлаб Чанапатана Халқаро Дизайн институти ҳақида батафсил маълумот берди. Қўшма таълим дастурига биноан иккинчи босқични тугатган талабалар учинчи босқичда Таиланд давлатида таҳсилни давом эттириши кўзда тутилган. Шу боис талабаларга ушбу институт ҳақида кўпроқ маълумот берилди.

Шунингдек, пандемия ҳолати кейинги ўқув йилида ҳам давом этиши эҳтимоли муҳокама қилинди. Шундай ҳолат юзага келган тақдирда дарслар онлайн тарзда амалга оширилиши маълум қилинди ҳамда талабаларга Таиландда масофавий таълим платформаси қай тарзда амалга оширилиши борасида ҳам маълумот бериб ўтилди.