Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида магистирларнинг дастлабки ҳимоялари давом этмоқда. Бугун Кино телефильмнинг тасвирий ечими ва Мультфильмда компьютер мултипликацияси мутахассислиги 2-босқич магистрантларининг дастлабки магистрлик диссертациялари ҳимояси бўлиб ўтди.

Ушбу ҳимояларда профессор-ўқитувчилар томонидан “Ўзбек анимация санъатида тарихий шахс образининг тасвирий ечими масалалари”, “Ўзбек мумтоз адабиёти асосида яратилган анимацион фильмларнинг тасвирий ечими  масалалари”, “Ўзбек анимациясида фантастик йўналишида яратилган асарларнинг тасвирий ечими”, “Анимацион фильмда рассом маҳорати ва кадр тайёрлаш масалалари”, “Замонавий ўзбек анимациясининг етакчи намоёндаси (М.Махмудов ижоди мисолида)”, “Алишер Навоийнинг  “Лисон ут-тайр” асари асосида  бадиий композицион лойиҳа  яратиш ва новаторлик”, “Орхан Памукнинг “Бокиралик музейи” романи асосида  фильмнинг тасвирий ечимидаги образларни ишлаб чиқиш”, “Платоннинг “Те этет” поэмасига асосан бир неча туркумли муаллифлик фильм бадиий асарларини  шакллантириш” каби бир қатор мавзулардаги диссертациялар кўриб чиқилди.

Кино ва телефильмнинг тасвирий ечими ва Мультфильмда компьютер мультипликацияси мутахассисликлари магистрантларининг диссертатцияларидаги  амалий қисми асосан асар асосидаги эскизлар  соҳасига оид бўлиб, илмий ва эстетик категориялар асосида композицион ечим, раскадровка, экспликация, персонажлар, асар қаҳрамонларининг либослари кабилардан фойдаланиб, фильм ва мультфильм  муҳитини шакллантиришга йўналтирилган лойиҳани ўз ичига олган. Танланган мавзулар амалий ишлар билан узвий равишда уйғунлигини кўрсатади.