Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтлари ҳамкорлигида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ҳамда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, “Ёшларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантиришда тасвирий санъат имкониятларининг татбиқи” номли амалий грант вазифаларини бажариш мақсадида, “ZOOM” платформаси орқали “Ислом санъати фалсафаси” мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилди

Вебинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Хакимов томонидан ислом санъатининг юзага келиши, ушбу илм соҳасининг инсоният маданияти, фани тараққёти тарихидаги ўрни, унинг ривожланиш тенденциялари ва айниқса ислом санъатининг миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимига таъсири ҳамда ушбу соҳа тадқиқотчилари, назариётчилар олдида ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида жуда қизиқарли маъруза ўқилди. Иштирокчиларда маърузадаги қиёсий таҳлиллар, хусусан ислом санъатига Ғарб ва Шарқ кесимида қараш, Камолиддин Беҳзод ижодининг Леонардо да Винчи, Анри Матисс, Ван Гог асарлари билан ўхшаш жиҳатлари, ҳатто Беҳзод ижодидаги Бағдодлик дарвеш портрети Леонардо да Винчининг Мона Лизасидан кўра ҳайратланарлироқ эканиёки Каземир Малевичнинг машҳур “Қора квадрат” асари асли исломда муқаддас рамз бўлган Каъбанинг қора куб томонининг акси бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрлар жуда катта таассурот қолдирди.

Мазкур вебинарнингсавол-жавоб ва муҳокама жараёнида Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири ф.ф.д., профессор Н.Шермуҳаммедова, кафедра профессори, ф.ф.д. О.Нишонова, ф.ф.д., доцент Н.Абдуллаева, “Этика ва эстетика кафедраси” мудири, ф.ф.н, проф.в.б. Л.Муҳаммаджанова, кафедра доцентлари ф.ф.н Д.Қодирова, Н.Агзамова, Ўзбекистон ислом академияси “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, ф.ф.д. (PhD) А.Султонов, ф.ф.д. (PhD) А.Ташанов, “ЮНЕСКО” кафедраси мудири т.ф.д., профессор С.Агзамходжаев, институтимиз доценти, с.ф.н Р.Фатхуллаев, Туркия давлатида санъат соҳасида ўз тадқиқотларини олиб бораётган ёш олим Г.Махмуджонова, Ҳоразм Маъмун академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлар” бўлими бошлиғи, санъатшунослик бўйича ф.д. (PhD) М.Абдуллаевлар, шунингдек  нафақат институтимиз, балки ҳамкор ташкилотлардан бўлган докторантлар, магистрантлар ва иштирокчи талабалар ҳам сўзга чиқиб маърузанинг жуда қизиқарли бўлгани,бундай вебинарларнинг ташкил этилиши, аввало санъат ривожи учун, қолаверса, ёш мутахассисларнинг келгуси изланишлари учун ҳам аҳамияти юқори эканлигини таъкидлаб, маърузачи А.Ҳакимовга, ташкилотчилар Д.Жуманиёзова, О.Нишонова,А.Султонов, Б.Маъруфбоев, Ф.Қодироваларга, қолаверса барча қатнашчиларга миннатдорчилик билдиришди. Бундай вебинарларнинг кўпроқ ўтказилиши ҳамда ҳамкорликнинг бундан буён ҳам мана шундай соҳа мутахассислар билан маърузалар, ижодкорлар иштирокида мастер-класслар шаклиди давом этишига умид билдиришди.