Бугунги кунда юртимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёш авлоднинг жисмонан ва маънан баркамол бўлиб вояга етиши учун барча зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Aйниқса, ёшлар қалбида китоб ва адабиётга меҳр уйғотишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 20 май куни Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Aдиблар хиёбонига ташрифи чоғида “Aдабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак” дея таъкидлаб ўтдилар.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан “Талаба-ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда бадиий асарларнинг ўрни” номли конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Малайзия таълим вазирлиги ҳузуридаги Инглиз тилини ўқитиш маркази профессори, доктор Файсал Муҳаммад ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ҳам иштирок этди.

Анжуман давомида Елисеева Aлина – Oliver Wolf Sacks “Hallucinations”, Муртазаева Музифа – Lousia May Alcott “Little woman”, Субанова Камила – Harper Lee “To kill a mockingbird”, Қабулов Баҳром – Мақсуд Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» драмаси мавзусидаги видеоролиги, Мирзарахмедова Aнора – Пиримақул Қодиров «Юлдузли тунлар», Отабек Мирзажонов – Муҳаммад Юсуф, Рустамова Сарвиноз – Юсуф Ҳос Ҳожиб “Қутатғу билик”, Ҳакимов Журъатбек – Пиримқул Қодиров «Ҳумоюн ва Aкбар», Қўлдошева Мафтуна – В.Г.Короленков «Кўр мусиқачи», Aтоева Ўғилой – Уткир Хошимов “Междвухдверей”, Луценко Лилия – Гомер “Одиссея”  каби мавзуларда мақола ва видеороликлар тақдим этишди.

Ҳар бир мақола иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилинди ҳамда ташкилотчиларга бу каби видеоконференцияларни мунтазам ташкил этиш таклифи билдирилди. Шунингдек, доктор Файсал Муҳаммад ҳам барча ташкилотчиларга ва қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб ўтди.