“Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот танловида Олий таълим  муассасаси талабалари, коллеж ва  лицей ўқувчилари ҳамда ёш мутахассис ва дизайнерлар иштирок этишди.  Республика  эскизлар онлайн-танловини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «OSIYO RAMZI» Ўзбекистон Республикаси дизайнерлари уюшмаси ҳамда 8 Париж Халқаро Мода Академияси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур танловда Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факултети талабаси Неъматова Дилфуза ўзбек миллий нақшларидан фойдаланган ҳолда яратган замонавий либослар тўплами учун фахрли 2-ўринни эгаллади.

         Танлов ғолиб ва совриндорлари «TFW- Тошкент мода хафталиги» доирасида   тақдирланади ҳамда улар иштирокида кўргазма ташкил этилади.