Ватанимизнинг кун-кундан чирой очиб, замонавий қиёфа касб этишида қурилиш соҳасининг ҳам алоҳида ўрни бор. Бугун юртимизда бу соҳа ҳам замон талаблари асосида жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Қурилиш соҳасининг ривожида ҳам ёш истеъдодли кадрларнинг ўрни ва аҳамияти юқори.

            Талаба-ёшларнинг қурилиш соҳасига оид билим ва иқтидорларини ошириш, инновацион лойиҳа ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Янги аср истеъдодлари-2020” Республика онлайн кўрик танлови ўтказилди. Мазкур танловда Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факультети, Касб таълими: Дизайн (интерьерни лойиҳалаш) таълим йўналиши 2-босқич талабаси Турдиева Мукамбар Нуриддин қизи “Минимализм услубидаги уй”, ”Деконструктивизм -Ҳамма каби эмас ”, “Замонавий уй” каби ижодий лойиҳалари билан фаол қатнашиб “ТАШАККУРНОМА” билан тақдирланди.

Мукамбарга келажакда улкан зафарлар тилаб қоламиз.