Бугун Дизайн факультети “Дизайн” кафедраси Дизайн:касбий таълим (интерьерни лойиҳалаш) таълим йўналишида таҳсил олган талабаларнинг Битирув малака ишларини ҳимояси бўлиб ўтди. Мазкур ҳимояда битирувчиларнинг ишлари раис архитектура фанлари доктори, профессор Орифжон Салимов ҳамда аъзолар: факультет декани Наргиза Алиева, Дизайн кафедраси мудири Нилуфар Маннопова, Дизайн кафедраси доценти Муртаза Разикбердиев, Дизайн кафедраси доценти Ойбек Касимов, “SDS-proekt” МЧЖ директори Саидакбар Муртазаходжаев, “Ziynat dizayn” МЧЖ директори Шерзоджон Эркабоевлар томонидан баҳолаб борилди.
Ушбу масофавий ҳимояда хар бир талаба ўзининг Битирув малакавий ишиниyu ёзув қисми ҳамда ушбу иш юзасидантайёрлаган тақдимотларини намойиш этишди.
Мазкур ҳимояда талабалар томонидан тақдим этилган ишларнинг аксарияти ижобий баҳолангани эътиборга лойиқ. Aйниқса, Тиллахўжаева Дурдона Ғанишер қизи томонидан бажарилган “160 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси биносининг архитектуравий ва интерьер ечим” лойиҳаси ҳамда Исроилова Нигина Фарруховнанинг “Дизайн предложение реконструкции ресторана “Коинот” мавзусидаги лойиҳавий таклифлари лойиҳалаш ташкилотлари билан хамкорликда амалга оширилган бўлиб, хаётга тадбиқ қилиш таклифи берилган. Интерьерларни лойиҳалашда таклиф этилган маълум объектларнинг устида корхоналар билан ҳамкорликда ишланганлиги ҳимояда яққол кўринди.