Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом”нинг 52-бандига мувофиқ, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таянч докторант (PhD), докторант (DSc) ва мустақил изланувчилар фаолиятини ўрганиш ҳамда докторлик диссертацияларини ўз вақтида, тўлик ва сифатли тайёрлаш юзасидан мониторинг ўтказилди.

Йиғилишни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди ҳамда бугунги кунда юртимизда илмий соҳага берилаётган эътиборга тўхталиб, ўз ўрнида тадқиқотчилар ҳам бу эътибор ва ғамхўрликка  муносиб жавоб қайтарган ҳолда, юртимиз илмий салоҳиятининг ошишига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, илмий тадқиқот соҳасида фаолият юритаётган изланувчиларга институт раҳбарияти барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Сурайё Алиева ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Абиджановалар ҳам сўзга чиқиб, бугун илмий тадқиқот соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар ҳамда тадқиқотчилар олдига қўйилаётган талабларга алоҳида эътибор қаратиб, тадқиқотчилар нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ҳам ўзларини намоён қилишлари лозимлигини такидлаб ўтишди.

Бугун институтнинг 1-2-3-курс таянч докторантлари Инобат Иманкулова, Замира Саъдуллаева, Зилола Аскарова, Гулраъно Орифжоновалар ҳамда институтнинг 1 ва 2-курс мустақил-изланувчилари Сэния Байбосинова, Бахрам Намозов, Чарос Ганиева, Васила Файзиева, Обиджон Абдуллаев, Хуршида Хайтбобоева, Беҳзод Хаджиметов, Нилуфар Манноповалар ўз илмий тадқиқотлари юзасидан олти ой давомида амалга оширилган ишлари, илмий ишларининг ҳозирги ҳолати, ютуқлари ҳамда тадқиқот олиб боришда учраган айрим муаммоли вазиятлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан берилган саволларга ҳам атрофлича жавоблар беришди.