Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Баходир Жалолов раислигида ўтган мазкур ҳимояда талабаларнинг “Тошкент метрополитени”, “Қурилиш”, “Национальное мотивы”, “Менинг юртим”, “Сукунат”, “Аёл гўзаллик тимсоли”, “Ватандошим портрети”, “Усталар”, “Узвийлик”, “Мусиқа”, “Оила”, “Тўй”, “Ёшлик” ва бошқа бир қатор ранг баранг мавзулардаги рангтасвир асарлари “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси мудири Ажиметов Қудратулла, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Икрамджанов Акмалджан, Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Садулла Абдуллаев, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Саънат арбоби “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Фахрутдинов Зайнутдин каби бир қатор маҳоратли профессор-ўқитувчилар томонидан баҳолаб борилди.

Шу билан бирга ҳимояда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев иштирок этиб, онлайн ҳимоя ҳамда унинг янада сифатли ташкил этилиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Карантин шароитида талабаларнинг уйда бўлишларига қарамасдан, ўз ижодий ишларига масъулият билан ёндошганлари, айниқса, ўз фантазияларига таянган ҳолда мукаммал асар яратишга интилганлари устозлар томонидан ҳимояда алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Биз ҳам битирувчи талабаларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.