Ўзбекистон  мустақил  давлат  сифатида жаҳонга танилди. Тилимиз, санъатимиз, маданиятимизга  ҳурмат, эътибор  ортиб боряпти. Бугунги кунда юртимизда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда.  Маълумки, Тадбиркорлик ва бизнеснинг ривожида реклама соҳасининг аҳамияти юқори ҳисобланади. Чунки ҳар қандай бизнес қайсидир маънода рекламага эҳтиёж сезади. Ватанимизда бўлаётган ўзгаришларни тарихга муҳрлаш  учун эса фотографияга  юзланамиз.

Бугун Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факультетида “Дизайн: Крмпьютер графикаси ва бадиий фото” ҳамда “Дизайн: Реклама ва амалий графика” таълим йўналишларида таҳсил олган талабаларнинг Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди

Мазкур ҳимояда “ KIDS PLAZA” болалар боғчаси учун корхона услубини яратиш, “DAVR STOM” хусусий корхонаси учун фирма услубини яратиш, “ZITO GLASS MOZAIK”  МЧЖ корхонаси учун фирма услубини яратиш, “БОЙЧЕЧАК-СИҲАТ” МЧЖ учун корхона услубини яратиш, Амалий санъат факультети логотипини яратиш, “PREMIUM HOTEL” хусусий корхонаси учун фирма услубини яратиш, “Медиацентр Телеведение”Фотолавҳалар тайёрлаб ва бадиий ишлов берилган яратиш, “Современный облик”Ташкента Фотолавҳаяратиш ва бошқа бир қатор ишлар ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Ушбу Битирув малакавий ишлари мавзуларидан ҳам маълумки, асосан тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ. Шу маънода ушбу кадрларни келажакда дунёга машҳур брендларнинг логотипи муаллифи сифатида эътироф этилишларини тилаб қоламиз.