Ҳимояда ҳайъат раиси Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Акбар Рахимов, аъзолар Амалий санъат факультети декани Сайёра Саидова, “Бадиий кулол ва Меъморий ёдгорликлар беpагини таъмирлаш” кафедраси мудири Дилшод Хайтметов, кафедра профессори, тарих фанлари доктори Абдуғани Абдураззақов, диплом раҳбари Архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори Акмал Ўлмасов ва бошқалар иштирок этди.

“Амалий санъат асарларини таъмирлаш” таълим йўналиши битиувчиларининг Битирув малакавий ишлари асосан инновацион ҳамкорлик шартномларга йўналтирилган бўлиб, иш берувчи ташкилотлар буюртмаси асосида шакллантирилганлиги эътиборга молик. Aйни пайтда ушбу талабалар иш берувчилар томонидан иш билан таъминланиши ҳам назарда тутилган.

“Бадиий кулолчилик” таълим йўналиши битирувчи талабаларининг мавзуларини тасдиқлаш жараёнида эса хўжалик шартномалари асосида корхона ва ташкилотларнинг бино интеръерлари учун паннолар, бино ҳовлилари ва ландшафтлари учун турли хилдаги композицион безаклар яратишга йўналтирилди.

Ҳимоя жараёнларини бевосита кузатиб борган институт ректори Нодирбек Сайфуллаев айнан шу жиҳатларга эътибор қаратиб, талабаларнинг диплом мавзуларини бевосита ишлаб чиқариш амалиёти билан янада чуқурроқ боғлаш  ҳамда ҳимоя жараёнларига ҳам иш берувчиларни жалб этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

         Онлайн ҳимояда битирувчилар масофадан туриб ўзларининг Битирув малакавий ишлари бўйича бажарган амалий ишларини тақдимот (презентация) орқали намойиш қилдилар. Битирувчиларнинг “Қоратепа ёдгорлиги деворий суратининг консервация лойиҳаси (I-II асрлар)”, “Пойкент ёдгорлиги ўйма ганч безагининг таъмирлаш лойиҳаси (IХ-ХI асрлар)”, “Холчаён лой-ганч ҳайкалларининг таъмирлаш лойиҳаси (мил. ав. I – мил. I аср)”, “Сўғд сирланган сопол идишларини таъмирлаш лойиҳаси (IХ-ХII асрлар)”, “Ўрта асрларга оид қоғоз ва қўлёзмаларни консервация қилиш ва тиклаш лойиҳаси”, “Бобил осма боғлари”. Aлпинари-безакли гултуваклар тўплами, “Хамса” декоратив композиция, “Aфросиёб” декоратив композиция, “Тараннум” боғ-роғлар учун декоратив композиция каби мавзулардаги амалий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Битирувчилар Битирув малакавий ишларини юқори савияда ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Ҳар бир мавзу профессор-ўқитувчиларда катта қизиқиш уйғотди ва савол-жавоблар ҳамда мунозараларга бой бўлди.