Мазкур ҳимоя Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Баходир Жалолов раислигида “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси мудири Қудратулла Ажиметов, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Акмалджан Икрамджанов, Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Садулла Абдуллаев, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Саънат арбоби “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Зайнутдин Фахрутдинов каби бир қатор маҳоратли профессор-ўқитувчилар томонидан баҳолаб борилди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ушбу битирувчиларнинг ишларини баҳолашда ижодий ютуқлар билан бир қаторда педагогик томонларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари уларнинг танлаган мавзулари ҳақида сўз юритиб, ёшларимиз ўз асарларида бугунги кунда юртимизда бўлаётган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари тасвирига ҳам  кўпроқ урғу беришлари кераклигини айтиб, барча битирувчиларга омад ва зафарлар тилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Абиджанова ҳам меҳмон сифатида иштирок этиб, бугунги кунда юртимизда тасвирий ва амалий санъатга қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, талаба-ёшлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз санъатини янада тараққий этишига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлигини таъкидлади.

“Санъткорлар хаётидан”, “Хива”, “Мусиқа оханги”, “Темир йўлчилар хаётидан”, “Темир йўлчилар хаётидан”, “Талабалар хаётидан”, “Оила”, “Орол”, “Оналик”, “Натюрморт” каби бир қатор мавзуларда Битирув малакавий ишларини тақдим этган талабалар Битирув малакавий ишларида Тасвирий санъатни ўқитиш методикасини қўллаш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.

Биз ҳам битирувчи талабаларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.