Мазкур ҳимояда битирувчилар “Ҳақиқат излаб”, “Разум”, “Алпомиш ўзлигимиз”, “Шоҳнома”, “Нур ва ҳаёт”, “Коинот”,  “Шарқ мусиқий оханглари”, “Геология”, “Илм”, “Тўй”, “Хамса”, “С верх человек”, “Менинг дунёйим”, “Машшоқлар”, “Тинчлик посбонлари” каби мавуларда яратган маҳобатли рангтасвир асарларини Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор Баходир Жалолов раислигидаги профессор-ўқитувчиларга намойиш этдилар.

Мазкур ҳимояларда бевосита иштирок этган институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳимоя ташкилий жиҳатдан сифатли тарзда ўтганини айтиб ўтди. Шунингдек, Битирув малакавий ишлар мавзусига тўхталар экан, талабалар мавзуни шунчаки танламагани, аксинча, мавзуга чуқур кириб боргани, деталлари ва тарихига тушуниб кейин асар яратишга киришганини алоҳида таъкидлаб, барча талабаларга омад тилади.

Битирув малакавий иши юзасидан яратилган маҳобатли рангтасвир асарлари турли архитектура биноларига роспись, мозаика, левкас, фриз кўринишида, интерьер ва экстерьерни уйғунлиги билан боғланган. Талабалар томонидан тайёрланган тақдимотларда композиция услуби, ишлаш жараёни ҳамда объектга жойлаштирилган ҳолда 3D Max дастурида  тайёрланган композиция қўрсатиб ўтилди. Композиция асарлари турли кўринишда бўлиб, ҳар бир мавзунинг замонавийлиги, миллийлиги, тарихига ҳам эътибор қаратилган.

Талабалар ўз диплом мавзуларида рамзий образларга кўпроқ эътибор қаратганларига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Профессор-ўқитувчилар ҳам талабалар ўз диплом мавзуларини чуқур ўрганганларини, бир неча рамзий образларни битта умумий жиҳатдан умумлаштириб тасвирлай олганларини юқори баҳоладилар. Шунингдек, ушбу ишларни тасвирлаш режалаштирилган объектларга жуда ҳам мос танлангани таъкидланиб, имкон борича ушбу маҳобатли рангтасвир асарларини ушбу объектларда тасвирлаш бўйича таклифлар берилди.