Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

✅ Унга кўра:

👉 касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурларини бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб соддалаштирилади;

👉 абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон учун бир марта келади ва ортиқча вақт сарфламасдан топшириши таъминланади;

👉 тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 25 июлгача ўтказилади;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 25 июлдан 20 августгача ўтказилади;

👉 касбий (ижодий) имтиҳонлар видеокузатувлар орқали қатъий назорат қилинади ва интернетда жамоатчилик кузатуви таъминланади.