Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовлари қоида тариқасида, бир кунда икки сменада ўтказилади.

Бунда ҳар бир абитуриент учун биноларда 3 м2 дан кам бўлмаган жой ажратилади.

Коронавирус пандемияси шароитида санитария нормалари талабларидан келиб чиқиб, имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди.