Тест синовлари карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади

❗️Абитуриентлар тест синовларига карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда (тиббий ниқоб, резина қўлқопда, дезинфекцион йўлак ва антисептик воситалар билан зарасизлантирилиб) киритилади.

‼️Бинолар кунига 4 маротаба дезинфекция қилинади.

❌ Тана ҳарорати юқори 37`0 дан юқори, бўлган ва касаллик аломатлари бўлган абитуриентлар имтиҳонга киритилмайди.

⚠️ Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда ота-оналар тўпланишига йўл қўйилмайди.